1

Энди полимер плёнкали пакетлар бепул берилмайди

ЖАМИЯТ 22.05.2018, 11:40
Энди полимер плёнкали пакетлар бепул берилмайди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш тақиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан:

2019 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар тақиқланади:

Полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш (экспорт учун ишлаб чиқариладиган, тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган, хўжаликда фойдаланиш учун рулонларда сотиладиган полимер плёнкали пакетлар, шунингдек, биологик чирийдиган полимер материаллардан тайёрланган пакетлар бундан мустасно);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига полимер плёнкали пакетларни (ТИФ ТН бўйича 3923 21 000 0, 3923 29 100 0, 3923 29 000 кодли) олиб кириш, жисмоний шахслар томонидан товарлар ва шахсий буюмларни ташиш ва қадоқлаш учун олиб кириладиган пакетлар, шунингдек, тамғаланган юк бўлинмасида транзит тарзида олиб ўтиладиган товарлар бундан мустасно.

Шунингдек, қарорда Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси мазкур бандда белгиланган талабларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилиши белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1