1

Ўзбекистон олимларидан янги ишланма: жигар етишмовчилигида даволаш усулини танлаш бўйича дастур яратилди

ЖАМИЯТ 22.05.2018, 12:12
Ўзбекистон олимларидан янги ишланма: жигар етишмовчилигида даволаш усулини танлаш бўйича дастур яратилди

Дастурнинг афзаллиги шундаки, жигар етишмовчилиги билан оғриган беморларни касалхонага қабул қилишда ташхислаш ва оптимал даволаш усулини танлашда жуда қўл келади.

Ушбу янги яратилган дастур тиббиёт фанлари докторлари Сарвар Ирматов ва Равшан Ибодовнинг илмий изланишлари натижасидир. Дастурнинг афзаллиги шундаки, жигар етишмовчилиги билан оғриган беморларни касалхонага қабул қилишда ташхислаш ва оптимал даволаш усулини танлашда жуда қўл келади.

– Беморларни муолажа қилишда унинг касаллик тарихи муҳим ҳисобланади, – деди тиббиёт фанлари доктори Сарвар Ирматов. – Бу дастур шу жиҳатдан бемор учун ҳам, даволовчи шифокор учун ҳам қулайлик туғдиради. Масалан, жигар етишмовчилиги билан оғриган бемор дастур асосида рўйхатга олиниб, унга текширув натижаси киритилади. Айнан шу дастур орқали даволаш усули аниқланади ва бемор муолажа қилинади. Беморнинг касаллик тарихи, даволанган жараёни дастур хотирасида сақлаб қолинади.

Яқинда дастур муаллифларига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ДГУ 05084 рақамли гувоҳнома берилгани бу янгиликнинг ўзига хос амалий аҳамият касб этишидан далолатдир.

Ўз.А

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1