1

Ўзбек гилосининг экспорт миқдори илк маротаба тўрт баробарга ортди

ЖАМИЯТ 22.05.2018, 15:16
Ўзбек гилосининг экспорт миқдори илк маротаба тўрт баробарга ортди

“Ўзагроэкспорт” компаниясидан маълум қилишларича, бу кўрсатгич ўсишда давом этмоқда. Қайд этиш жоизки, компания бу йилдан эътиборан илк бор мева-сабзавотларнинг экспорт нархларини кенг оммага эълон қила бошлади. Натижада экспорт мавсуми бошланиши юқори кўрсаткичлар қайд этилмоқда.

Айни вақтда гилоснинг экспорт нархлари эълон қилинганда сўнг мамлакатимиздан ушбу маҳсулотнинг жаҳон бозорларига йўл олиши янада жадаллашмоқда. Нархнинг барқарорлиги натижасида 2018 йилнинг 20 майигача қиймати 30 миллион долларлик 7 минг тоннадан зиёд гилос экспорт қилинди. Агарда 2017 йилнинг шу давридаги натижалар билан таққослайдиган бўлсак, ўтган йили 7,5 миллион долларлик 2 минг 516 тонна гилос экспортга чиқарилган.

Мисол учун, бу йилги гилос ҳосили 4 долларгача бўлган нархда экспорт қилинмоқда. Унинг ўтган йилги баҳоси 2 доллар атрофида эди.

Ваҳоланки, Америка, Туркия, Чили каби давлатлар гилоснинг килосини 6 доллардан 15 долларгача бўлган баҳода экспорт қилмоқда.

Айни вақтда гилоснинг қиймати 4 баробарга оширилган бўлса-да, жаҳон бозорларида унга бўлган талаб камайгани йўқ. Энг асосийси, меваларни кеча-ю кундуз парваришлаган миришкор деҳқонларимиз ушбу мавсум ҳосилидан салмоқли даромад олишни бошлашди. Бу эса улар томонидан янги боғлар барпо этилиши учун замин яратмоқда.

Ўз.А.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1