1

Малайзия лайнери “қора қутиси” Буюк Британияга етказилди

ДУНЁ 23.07.2014, 16:26
Малайзия лайнери “қора қутиси” Буюк Британияга етказилди

Донецкда қулаган Малайзиянинг “Boeing-777” самолёти “қора қутиси” Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти назорати остида таҳлил қилиниши учун бугун Буюк Британияга етказилди. Бу ҳақда Вести.ру хабар беради.

“Қора қути” узатилиши давомида унинг Халқаро фуқаролик авиация ташкилотига топширилиши тўғрисида протокол имзоланди. Протоколда “қора қути” Украина томонидан тегилмаган ва ўзгартириш киритилмагани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз,  Украина ҳудудида қулаган Малайзия лайнери уриб туширилган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Амстердам-Куала-Лумпур рейси бўйича учган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти 17 июль куни Украинанинг Донецк  вилоятида қулади.  Лайнер бортида бўлган барча 298 киши ҳалок бўлган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1