АсосийDunyo

Бразилияда қочоқлар қутқариб олинди

'Бразилияда қочоқлар қутқариб олинди'ning rasmi

Бразилиянинг шимолий қисмида мухожирлар қайиғи қутқариб олинди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.

Маронхо штатининг расмийлари берган маълумотларига кўра, Ғарбий Африкадан қайиқларда келаётган 27 нафар қочоқларни қутқариб олинган. Улар орасида Нигерия, Сенегал, Гвинея, Сиерра-Леон каби Африка давлатлари фуқаролари бўлган. Қочоқлар ўз ватанларидаги қурғоқчилик ва очарчилик муаммоси туфайли Бразилия томон йўл олишди. Қайиқлар 5 ҳафта давомида денгизда сузган. Манзилга яқинлашганида эса улар ҳалокатга учради. Қочоқлар мамлакат денгиз флоти томонидан қутқарилди.

    Бошқа янгиликлар