АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда янги газета ташкил этилди

'Қорақалпоғистонда янги газета ташкил этилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Тақиятас хабарлары” газетасининг биринчи сони чоп этилди. Қорақалпоғистон Республикасида нашр этилаётган газеталарнинг сони 44 тага етди.

Газета А-3 форматда бир ойга икки маротаба, қорақалпоқ ва ўзбек тилларида чиқади. Газетада асосан туманнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий турмушига оид хабарлар, республика ва туман ҳаётига оид муҳим ҳужжатлар чоп қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Тахиатош туманини ташкил қилиш масаласи 2017 йил 11 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XVII сессиясида депутатлар томонидан кўриб чиқилиб маъқулланган. Аввал Хўжайли туманига қарашли бўлган Тахиатош шаҳри Хўжайли туманининг “Кенегес”, “Сарайкўл”, “Найманкўл” қишлоқ фуқаролари йиғинларининг бирлаштирилиши билан туманга айлантирилган.

ЎзА

    Бошқа янгиликлар