АсосийJamiyat

Интеллектуал мулкни баҳолаш ва тижоратлаштириш мавзуидаги миллий семинар-тренинг ўз ишини бошлади

'Интеллектуал мулкни баҳолаш ва тижоратлаштириш мавзуидаги миллий семинар-тренинг ўз ишини бошлади 'ning rasmi

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” мeҳмoнxoнaсида интеллектуал мулкни баҳолаш ва тижоратлаштириш масалаларига бағишланган миллий семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда сертификатларга эга баҳоловчилар, маҳаллий ва хорижлик экспертлар, юристлар, аудиторлар, Тошкент шаҳридаги технопарклар ва инновацион марказларнинг мутахассислари, технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларининг вакиллари, патентшунослар ва олий ўқув муассасаларининг илмий ходимлари иштирок этмоқда.

Мазкур семинарни ўтказишдан асосий мақсад интеллектуал мулк объектларининг (ИМО) халқаро баҳолаш тажрибаси билан танишиш, мамлакатимизда интеллектуал мулк объектларини баҳолаш ҳолати ва амалиёти, тижоратлаштириш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва тижоратлаштиришни норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган.

Икки кун давом этадиган ушбу тадбирда маҳаллий ва хорижлик экспертлар мавзуга доир маърузалари ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади.

ЎзА

    Бошқа янгиликлар