1

Ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбуснинг жони 2 соатда узилди

ДУНЁ 24.07.2014, 10:58
Ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбуснинг жони  2 соатда узилди

Ўлим жазосига ҳукм қилинган АҚШ фуқароси Жозеф Вуд АҚШнинг Аризона штати қамоқхонасида унга ўлдирадиган инъекция юборилгач, 2 соат ўтиб вафот этди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар бермоқда.

“Жозеф 1 соат 45 дақиқа  давомида оғзи билан нафас олиб,  нафаси сиқилиб қоларди”,-дейди Вуднинг адвокати Дейл Бейч.

Агентликнинг ёзишича, 1989 йил севгилиси ва унинг отасини ўлдирганликда айбланган 55 ёшли Вуднинг қатл қилиниши   маҳаллий вақт билан 13:52 да бошланган ва 15:49 да унинг ўлими маълум қилинган. 2 соат давомида унинг адвокати расмий илтимоснома ёрдамида қатл қилинишни тўхтатиб, инъекцияга қарши дорини юборишни сўради. Шунингдек, илтимосномада ҳукм қилинганнинг оғриқсиз ўлими тўғрисидаги конститутцион ҳуқуқлари бузилганлиги қайд этилган.

Аризона штати губернатори Жен Брюер бўлган воқеадан хавотирда эканлиги ва тегишли органларга аниқлик киритишни буюрди.  Унинг сўзларига кўра, қатл одилона ва қонун доирасида ўтказилган. “Бир нарсани айтиш мумкин, маҳбус Вуднинг қатл этилиши қонун доирасида ўтказилган. Гувоҳлар ва тиббий маълумот маҳбуснинг ўлимидан аввал азобланганидан далолат бермайди”,-дейилади губернаторнинг расмий баёнотида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1