АсосийDunyo

Конгода эбола вируси авж олмоқда

'Конгода эбола вируси авж олмоқда'ning rasmi

Конго Демократик Республикасида тобора кенг тарқалиб бораётган эбола вирусининг яна бир неча кишининг умрига зомин бўлди, дея хабар берди IVI.RU нашри.

Мамлакатнинг Ибока шаҳрида вирус билан зарарланган 7 та ҳолат аниқланди. Айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб қайд этилган эбола билан боғлиқ ҳолатлар сони 51 тага етган. Умумий ҳисобда эса қурбонлар сони 28 тани ташкил қилмоқда. Аввалроқ улар сони 14 нафар эди. Соғлиқни Сақлаш ташкилотлари аҳоли зич жойлашган ҳудудларда керакли чоралар олиб боришмоқда. Бироқ улар Конгодаги дарёлар ва ҳаво билан боғлиқ бўлган муамолардан ҳавотирга тушишмоқда.

Аҳолидан эса истеъмол қилаётган маҳсулотлари ва ичимлик сувига ўта эҳтиёт бўлиш талаб этилмоқда. Мазкур ҳолат нафақат инсонлар саломатлигига, балки мамлакат иқтисодиётига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Эбола вируси илк бора 1976 йилда Эбола дарёси бўйида пайдо бўлган. У 2013–1016 йиллар оралиғида эса Гвинея, Сьерра-Леоне, Либерия каби Африка давлатларида кенг тарқалган.

    Бошқа янгиликлар