АсосийDunyo

Колумбия аҳолиси эвакуация қилинди

'Колумбия аҳолиси эвакуация қилинди'ning rasmi

Колумбияда сув тўғонининг бузилиш хавфи ортиб бораётгани туфайли фавқулодда аҳолини эвакуация қилиш жараёни бошланди, дея хабар қилди Тoday.tj нашри.

Каука дарёсидаги сув девори бузилиш арафасига келиб қолган бўлиб, мамлакат Президенти Хуан Мануэль ушбу ҳудудга ташриф буюриб, вазият билан танишди. Ҳозирда дарёга яқин бўлган 25 минг аҳоли бошқа жойларга эвакувация қилинди.

Хуан Мануэль:

– Ҳозирга келиб 4 та шаҳарда хавсизлик юзасидан эвакувация ишларини олиб бордик. Аҳолининг 19 минг нафари керакли бошпана билан таъминланган. Қолганларни ҳам жойлаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Энг мухими, инсонлар ҳаётини сақлаб қолишдир.

Тўғонинг бузилиши кўплаб шаҳарларда сув тошқини юзага келтиради. Гидроэлектрик станциянинг қурилишидаги носозлик тўғонинг бузилишига олиб келмоқда. Лойиҳага 4 миллиард доллар сарфланган бўлб, у Колумбиядаги 17 фоиз электр энергияси ишлаб чиқарилишга мўлжалланган.

    Бошқа янгиликлар