Афғонистонинг Қандоҳор шаҳрида портлаш содир бўлди, дея маълум қилди Корреспондент.net нашри.
Қандоҳор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.Бундан ташқари, яна 36 нафар инсон яраланган. Улар орасида ёш болалар ҳам бор. Маълумотларга кўра, потловчи қурилма микроавтобусга ўрнатилган ва у шаҳар марказида ҳаракатга келтирилган. Шундан сўнг, атрофда тўс-тўпалон бошланган.
Ҳужумни содир этган шахслар хақида аниқ маълумотлар берилмаган. Ушбу ҳолат террористик ҳодиса сифатида баҳоланмоқда. Бироқ воқеа учун жавобгарликни ҳеч бир террористик ташкилот ўз зиммасига олгани йўқ. Афғонистонда йил бошидан бери портлашлар натижасида қурбон бўлганлар сони юздан ошиб кетди. Уларнинг асосий қисми қобулда қайд этилган.






