1

Америкада ўқишни истайсизми?

ЖАМИЯТ 24.05.2018, 14:26
Америкада ўқишни истайсизми?

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси томонидан “Америкада таҳсил” деб номланган тақдимот ўтказилди. Тадбирда АҚШда ўқишга қизиқувчи ёшлар, талабалар ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этди, деб хабар берди ЎзА.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ўртасида имзоланган 2017-2022 йилларга мўлжалланган меморандумда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда АҚШ таълим тизими ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда сўз олган Мичиган университети ўқитувчилари Америкада таълимнинг ўзига хослиги, Америка олий ўқув юртларига имтиҳон топшираётган чет элликларга бўлган талаблар ва кириш имтиҳонлари учун зарур бўлган TOEFL тестини муваффақиятли топшириш ҳақида гапириб берди.

Тақдимотда хорижда таълим олиш имкониятлари ва шартлари, хорижий давлатлар таълим тизими, у ерда таълимни тугатгач, истиқболдаги имкониятлар билан таништирувчи суҳбатлар ва савол-жавоблар бўлиб ўтди. АҚШда таҳсил олиш истагида бўлганлар барча маълумотларни ўзида жамлаган буклет ва тарқатма материалларга эга бўлди.

Суҳбат давомида иштирокчиларга АҚШ олий таълим тизими, абитуриентларга қўйиладиган талаблар, керакли ҳужжатлар ва уларни топшириш муддати, АҚШ олий ўқув юртларида таълим олиш нархлари ҳақида сўз борди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1