1

“Китоб байрами”да ФВВ ходимлари ҳам иштирок этишди

ЖАМИЯТ 24.05.2018, 15:25
“Китоб байрами”да ФВВ ходимлари ҳам иштирок этишди

Ҳозирги кунда юртимизда ёшларни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаш учун яратилаётган кенг имконият ва шарт-шароитлар мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай замин бўлмоқда.

Шу муносабат билан 2018 йил 25 май куни Тошкент шаҳрининг марказларида «Адабиётга эътибор — келажакка, маънавиятга эътибор» шиори остида Республика «Китоб байрами» ўтказилмоқда. Бу байрамда кўплаб нуфузли ташкилотлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодимлари ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган етакчи нашриётларда сўнгги йилларда чоп этилган мумтоз адабиёт намуналари, энг сара адабий-бадиий асарлар ва энциклопедик адабиётларнинг тақдимотлари билан танишиб, ўзларига улкан маънавий озуқа олишди.

– Мен бугунги “Китоб байрами”га келиб ўзимга жуда катта маънавий ва маданий озуқа олдим. Китоб – бу кўнгил чироғи хисобланади. Шуни инобатга олиб, мен оиламга ва фарзандларимга бир қанча китоблар сотиб олдим ва бу китоблар фарзандларимнинг маънавиятини юксалтиришда ёрдам беради, – дейди сержант О. Алломов.

Байрам доирасида тақдим этилган бир қатор адабиётлар байрамга келган иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Байрам давомида иштирокчилар томонидан кўплаб адабиётлар харид қилиндики, бу уларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1