АсосийDunyo

Air Algerie авиакомпанияси самолёти билан алоқа узилди

Air Algerie авиакомпанияси Буркина-Фасо пойтахтидан учган самолёти билан алоқа йўқолгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Франс Пресс” нашри хабар бермоқда.

“Ҳаво навигация хизмати пайшанба куни Уагадугудан Жазоирга учган самолёт билан алоқани йўқотди”,- дейилади авиакомпания баёнотида.

Хабар қилинишича, алоқа самолёт парвозга чиққандан 50 дақиқа ўтиб йўқолган.

“РИА Новости” хабар қилишича, радар экранларидан йўқолган самолёт бортида 112 нафар йўловчи бўлган.  

    Бошқа янгиликлар