АсосийDunyo

Қирғизистон собиқ президенти сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Мамлакатни тарк этган Қирғизистон собиқ президенти Қурманбек Бакиев ва унинг укаси давлат ҳимоя хизмати собиқ раҳбари Жанибек Бакиев 2010 йил 7 апрелида оммавий қотилликни амалга оширишда иштирок этганликда  айбдор деб топилди ва сиртдан умрбод қамоқ жазосига ва мол-мулкни мусодара қилишга ҳукм қилинди.

Суд ҳукмини жума куни  судья Дамир Онолбеков эълон қилди, дея хабар беради “Интерфакс”.

Шунингдек, ака-ука Бакиевлар суиқасд ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилишди.

Бакиевлардан ташқари, давлат ҳимоя хизмати раҳбари ўринбосарлари Данияр Дунганов ва Нурлан Темирбаев 25 йилга озодликдан маҳрум этилди.  Мамлакат махсус хизмати бошлиғи Мурат Суталинов 20 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

7 апрел куни Бишкек шаҳри марказида намойишчилар ва ҳукумат ўртасида тўқнашуви оқибатида 80 киши ҳалок бўлган ва 300 киши яраланганди. Ушбу воқеадан сўнг мамлакатда ҳукумат ўзгарди, собиқ президент ва унинг укаси Белоруссияга қочиб кетишди. Ҳозирги кунда ҳам улар ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб туришибди.

2010 йил 7 апрель воқеалари юзасидан суд иши 4 йил давом этди.  

    Бошқа янгиликлар