Гавайяда давом этаётган Килауэа вулқони ҳудудда янги муаммоларни келтириб чиқармоқда, деб хабар берди Сегодня нашри.
Ундан отилаётган қайноқ лава океанга тўкилаётгани иқлимшунос олимларни ташвишга солган. Оролда заҳарли газ миқдори ҳам энг юқори даражага етган.
Олинган энг сўнгги маълумотларга қараганда, лаванинг отилиш баландлиги 50 метр бўлиб, у сув омбори яқинидаги эски омборнийўқ қилган. Энди эса у электр станцияси томон ҳаракатланмоқда. Вулқон отилиши оқибатида умумий ҳисобда 3 км майдондаги ўсимликлар нобуд бўлди.






