Бухорода ўзининг фермер хўжалигидаги дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган шахснинг “фаолияти”га чек қўйилди.
Ғиждувон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Тун” тадбири давомида Ғиждувон тумани Гулистон МФЙда яшовчи, 1964 йилда туғилган нафақадаги Бобомурод Худойбердиев ўзининг Ҳавзак МФЙ, Мазорагасак қишлоғида жойлашган Ҳазорбоғ фермер хўжалигидаги дала шийпонида 80.000 сўм пул эвазига шу туманда яшовчилар фуқаролар 1992 йилда туғилган С.А., 1997 йилда туғилган О.О., 1998 йилда туғилган Ж.Д., 1985 йилда туғилган Н.М. ҳамда 1995 йилда туғилган Б.И.ларнинг жинсий алоқада бўлишларига шароит яратиб бериб, қўшмачилик жиноятини содир қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Худойбердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






