АсосийDunyo

АҚШ ва Канадада “Альберто” субтропик тўфони кузатилмоқда

'АҚШ ва Канадада “Альберто” субтропик тўфони кузатилмоқда'ning rasmi

Айни кунларда АҚШнинг бир қатор штатлари ва Кубада “Альберто” субтропик тўфони кузатилмоқда, дея хабар берди ТАСС нашри.

Кубага ёпирилган тўфон ортидан келиб чиққан ёғингарчилик 8 соат ичида тошқинларни келтириб чиқарди. Шу сабабли кўплаб оилалар эвакувация қилинди. Тошқин Вилла Клара вилоятида бошланган бўлиб, эндиликда катта тезлик билан бошқа ҳудудлар томон ҳаракатланмоқда.

Томас Заяс:

– Менга ушбу офат зарар келтирди. Тошқин туфайли уйимнинг биринчи қавати сув остида қолди. Ҳатто бирор нарсани олиб чиқишга хам улгурмадим. Уни қайта таъмирлаш менга қимматга тушади.

Шунингдек, “Альберто” АҚШнинг Алабама, Флорида ва Миссисипи штатларини ҳам четлаб ўтмаган. Аввалроқ АҚШнинг тўфонларни кузатиш миллий маркази кучли ёмғирлар ва жиддий тошқинларга тайёр туриш кераклигидан огоҳлантирган эди. Флорида губернатори Рик Скотт ҳудудда фавқулодда вазият тартиби эълон қилган. “Альберто” субтропик тўфон маркази Атлантика экани қайд этилди. Штатларда ҳам кучли шамол ва ёғингарчилик ҳолати давом этмоқда. Шамол тезлиги соатига 105 км.гача етиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар