АсосийDunyo

Россияда филлар паради бўлиб ўтди

'Россияда филлар паради бўлиб ўтди'ning rasmi

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида филлар паради бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.

Мазкур фестиваль шаҳарнинг 315 йиллик байрами муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди. Невский кўчасидан бошланган филлар паради Санкт-Петебургнинг бошқа кўчаларида ҳам давом этди. Шу сабабли шаҳарнинг бир қанча ҳудудларида йўллар ёпилган ва автомобиллар ҳаракати тўхтатилган. Минглаб одамлар эса ушбу ноодатий томошани бевосита гувохи бўлиш учун майдонларга йиғилишган.

– Бизга бу томоша жуда ёқди. Сабаби биз филларни камдан-кам кўрамиз. Уларни яқиндан кўриш ҳаяжонли бўларкан. Бугун шаҳар аҳолиси ва фестивалга йиғилганларнинг барчаси аъло кайфиятда, – дейди томошабинлардан бири.

Иштирокчи филлар ҳайвонот боғидан олиб келинган бўлиб, улар қўлга ўргатилган. Шунга қарамай майдонда одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча чоралар кўрилган.

    Бошқа янгиликлар