Санкт-Петербургда Ўзбекистон маданият меросига бағишланган халқаро анжуман иштирокчилар нигоҳида

МАДАНИЯТ 30.05.2018, 11:11
Санкт-Петербургда Ўзбекистон маданият меросига бағишланган халқаро анжуман иштирокчилар нигоҳида

Хабарингиз бор, аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 6-8 июнь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Ўзбекистон маданий мероси-халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресси бўлиб ўтади.

Конгресс иштирокчилари бу борада ўз фикрларини билдирдилар.

Седов Александр Всеволодович, Давлат шарқ музейи директори, тарих фанлари доктори, (Москва, Россия Федерацияси):

— 2017 йилнинг май ойида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” мавзусидаги I Халқаро Конгресс жаҳон илмий жамоатчилигининг Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бўлган катта қизиқишини намойиш этди. Музей, кутубхона ва илмий муассасаларда ўта эҳтиёткорлик билан сақланаётган, таниқли шарқшунос, тарихчи ва археологлар томонидан ўрганилаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид ёдгорликлар нафақат тадқиқотчилар, балки кенг жамоатчиликнинг чуқур ва самимий қизиқишини уйғотмоқда.

Ўйлайманки, Санкт-Петербургда “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” мавзусидаги IIХалқаро Конгрессни ўтказиш ҳам Ўзбекистон тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилишга улкан имконият яратади. Ўзбек халқининг интеллектуал мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, кўпайтириш ва оммалаштиришга, хорижда мамлакатнинг ижобий имижини шакллантиришга ҳамда Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳиятини намоён этишга хизмат қилади.

Доктор Дагмар Поспишилова – коллекциялар бўлими куратори, Миллий музей – Напрстека музейи, Прага (Чехия Республикаси):

— Ҳар қандай миллатнин гёрқин ранглар ва моҳир ҳунармандлари ишқибозларини жалб этувчи маданий мероси худди Ўзбекистон маданий мероси бўлгани каби ноёбдир. Прагадаги бизнинг Миллий музейимизда Ўзбекистон маданий меросига оид энг яхши анъаналарини акс эттирувчи 400дан зиёд артефактлардан иборат ажойиб коллекция сақланмоқда. Бизнинг музейда сақланаётган коллекцияни бошқа хорижий давлатларда сақланаётган ўзбек коллекциялари билан боғлаш имконияти яратилганидан ҳамда бу ўзига хос меросни ўрганишга ўз ҳиссмизни қўшаётганимиздан хурсандмиз.

Александр Вильгельм - «Mueller & Schindler» нашриёт уйининг маркетинг ва ривожланиш бўйича вице-президенти:

— Мен ушбу муҳим тадбирда иштирок этаётганим учун компаниямиз номидан самимий миннатдорчилигимни изҳор қилишни истардим. Ишончим комилки, Халқаро миқёсда ўтказилаётган бу ноёб лойиҳа ўзбек халқининг буюк меросини ўрганиш, бу ноёб меросни асраб-авайлаш ва уни келажак авлод учун сақлаб қолиш, ўзбек халқининг бой тарихини халқаро тушуниш даражасини оширишга ва шу билан бирга халқлар ўртасида ҳамфикрликни юзага келтиришга катта ҳисса қўшади. Ушбу лойиҳанинг барча иштирокчиларига жаҳон маданий мулоқотини қўллаб-қувватлашга қушган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдираман.

Эслатиб ўтамиз, Конгресс ЎзЭОАВМА ва Ўзбекистон ОАВ лари томонидан “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” Халқаро мультимедиа лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади. Мазкур конгрессда 200 нафардан ортиқ олимлар, экспертлар, дипломатлар, давлат ва жамоатчилик арбоблари, халқаро ташкилотлар, 30 дан ортиқ давлатларнинг ОАВ вакиллари иштирок этишади. Конгресс ишига Ўзбекистон. Австрия, Буюк Британия, Германия, Эрон, Россия, Польша. Франция, Туркия, Чехия, Швеция, Япония ва яна бир қанча мамлакатлар йирик музейларининг диреторлари, раҳбарлари, ЮНЕСКО, ISESCO, IRSICA, ICOMOS вакиллари, дунёга машҳур академиклар, профессорлар, фан докторлари жалб этилади.

Мазкур анжуман тафсилотларини сайтимиз орқали ёритиб борамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1