1

Санкт-Петербургда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш бўйича Иккинчи Халқаро Конгресс бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 24.05.2018, 12:22
Санкт-Петербургда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш бўйича Иккинчи Халқаро Конгресс бўлиб ўтади

2018 йилнинг 6-8 июнь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Ўзбекистон маданий мероси-халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” Иккинчи Халқаро Конгресси бўлиб ўтади.

Конгресс ЎзЭОАВМА ва Ўзбекистон ОАВ лари томонидан “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” Халқаро мультимедиа лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади. Мазкур конгрессда 200 нафардан ортиқ олимлар, экспертлар, дипломатлар, давлат ва жамоатчилик арбоблари, халқаро ташкилотлар, 30 дан ортиқ давлатларнинг ОАВ вакиллари иштирок этишади. Конгресс ишига Ўзбекистон. Австрия, Буюк Британия, Германия, Эрон, Россия, Польша. Франция, Туркия, Чехия, Швеция, Япония ва яна бир қанча мамлакатлар йирик музейларининг диреторлари, раҳбарлари, ЮНЕСКО, ISESCO, IRSICA, ICOMOS вакиллари, дунёга машҳур академиклар, профессорлар, фан докторлари жалб этилади.

Конгресснинг асосий тадбири Россия Фанлар академиясининг М.Горький номли олимлар Уйида бўлиб ўтади. Ялпи мажлис Ўзбекистонга оид археология, тарих, шарқ қўлёзмалари, нумизматика, тўқимачилик, амалий санъат ва рассомлик бўйича 7 та секциядан иборат бўлган илмий мунозарани ўз ичига олади.

Конгресс доирасида Россия этнографик музейида, Россия Фанлар Академиясидаги Шарқ қўлёзмалари институтида, Кунсткамерада, Россия Миллий кутубхонасида, Дин тарихи Давлат музейида, Россия Фанлар Академияси қошидаги рус адабиёти институти (Пушкин уйи)да Ўзбекистон санъати ва маданий меросига бағишланган кўргазмалар бўлиб ўтади

“Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” сериясидан — “Германия музейи тўплами” (Берлин, Бамберг, Дрезден, Гамбург, Лейпциг, Любек, Штутгарт, Хернхут); “Дин тарихи давлат музейи тўплами” (Санкт-Петербург); “Ўзбекистон Давлат санъат музейи тўплами” (Тошкент); “Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрлар оша сақланган анъаналар” (Ўзбекистон, Россия, Испания, АҚШ, Канада); “Далват Эрмитажи тўпламидаги Мовароуннаҳр санъати.2-қисм”(Санкт-Петербург) каби 5 томлик китоб-альбомларнинг тақдимот маросимлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Россия. Буюк Британия, Ҳиндистон, Франция, Германия, Япония, Чехия музейларида сақланаётган Ўзбекистоннинг тарихий меросларига бағишланган янги ҳужжатли фильмлар ҳам намойиш этилади.

Бундан ташқари, иштирокчилар лойиҳа доирасида чоп этилган “Ўзбекистоннинг меъморий эпиграфикаси” номли 13 томлик китоб билан танишишади.

Буюк Британия музейи тўпламларида сақланаётган “Зафарнома” қўлёзмасининг факсимил нусхаси тақдимоти ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Конгресс иштирокчиларини қизиқарли ва мазмунлимаданий дастур кутмоқда. Нива бўйлаб теплоходда сайр уюштирилади. Park Inn “Прибалтийская” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган тантанали кечки овқатда афсонавий “Ялла” гуруҳи иштрокчиларнинг дилларини ўз қўшиқлари билан хушнуд этади. Дастурхонга ўзбек ошхонасига тегишли миллий таомлар тортилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1