АсосийJamiyat

"Ашхобод сайилгоҳи"да болалар учун байрам тадбири уюштирилди

'"Ашхобод сайилгоҳи"да болалар учун байрам тадбири уюштирилди'ning rasmi

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан пойтахтимиздаги "Ашхобод сайилгоҳи"да “Бахтли болалик” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Яшнобод тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод тумани кенгаши ҳамда "Ашхобод сайилгоҳи" маъмурияти томонидан ташкил этилган тадбирда 1,5 минг ёшлар ва мактаб ўқувчилари иштирок этди, деб ёзади ЎзА.

– Туманда истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган болалар, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, махсус мактаб-интернати ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида тизимли ишларни йўлга қўйганмиз, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Яшнобод тумани кенгаши раиси ўринбосари Суҳроб Жўраев. – Бугунги тадбир ҳам ёшларни соғлом турмуш тарзи талаблари асосида тарбиялаш, болалар орасида спортнинг оммавий турларини кенг тарғиб қилиш, маънавий ҳордиқ чиқаришларига кўмаклашиш, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Болалар сайилгоҳдаги аттракционларда ҳордиқ чиқарди. Концерт дастури барчада кўтаринки кайфият уйғотди.

    Бошқа янгиликлар