АсосийJamiyat

GM Uzbekistan ота-она қаровисиз қолган болаларни Асака автомобиль заводига таклиф қилди

'GM Uzbekistan ота-она қаровисиз қолган болаларни Асака автомобиль заводига таклиф қилди'ning rasmi

GM Uzbekistan АЖ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Асака автомобиль заводида ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун ижтимоий ҳайрия тадбири ташкил этди.

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Болалар шаҳарчасининг тарбияланувчилари учун ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад болаларни мамлакатимизнинг энг йирик корхоналаридан бири бўлган заводдаги автомобил ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита таништириш ва бу орқали уларнинг келгусида билим олишга бўлган иштиёқини оширишдан иборат бўлди.

Бугунги кунда Асака автомобиль заводида Болалар шаҳарчасининг собиқ тарбияланувчилари фаолият юритаётганига гувоҳ бўлган болажонларнинг бу ерда ишлашга бўлган иштиёқини янада оширди.

Завод раҳбарияти болаларни байрам билан табриклаб, уларнинг келажакда юксак билим чўққиларини забт этиб, келгусида ўзларининг қаторларида кўришдан мамнун бўлишларини изҳор этишди.

Тадбир сўнггида заводнинг кичик меҳмонлари учун байрамона дастурхон ҳамда театр томошаси ташкил этилиб, эсдалик совғалари топширилди. Тадбир болажонларга кўтаринки кайфият улашди.

    Бошқа янгиликлар