1

Санкт-Петербургда “Ўзбекистон маданий мероси дунё музейларида” туркумидаги бешта альбом тўплами тақдим этилади

МАДАНИЯТ 02.06.2018, 00:13
Санкт-Петербургда “Ўзбекистон маданий мероси дунё музейларида” туркумидаги бешта альбом тўплами тақдим этилади

“Ўзбекистон маданий мероси - халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқот йўли” Иккинчи Халқаро конгресс арафасида лойиҳанинг илмий ходимлари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда келгусидаги илмий сессиялар модераторлари иштирок этдилар.

Келгуси сессиялар модераторларидан бири – Эльмира Гул санъатшунослик фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Санъатшунослик институти илмий ходими, “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасининг таҳририяти кенгаши аъзоси. У шундай дейди:

– Бир неча кундан кейин Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси” Иккинчи халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг илмий жамоатчилиги вакиллари иштирок этадилар ва Конгресс давомида бир неча марта давра суҳбати ўтказадилар. Унда амалий санъатнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Хусусан, ушбу тадбирда “Ўзбекистон маданий мероси дунё музейларида” туркумидаги навбатдаги альбомларни тақдим этамиз.

Биринчиси “Германия музей коллекцияларида Ўзбекистон санъати” деб номланган альбом бўлиб, иккинчи альбом – Динлар тарихи давлат музейининг (Санкт-Петербург) тўпламидаги ўзбек санъати предметларидир. Ниҳоят, Ўзбекистон Давлат санъат музейи коллекциясининг ўзбек тўпламига бағишланган альбом. Яна бир альбом – Ўзбекистон гиламчилиги ва бешинчи альбом Ўзбекистоннинг мусулмон ўрта асрлари давридаги санъатини намойиш этади.

Мен ўзим бевосита иккита альбом яратишда қатнашдим. Бу динлар тарихи музейининг (Санкт-Петербург) коллекциясидир, унда бу музей коллекциясидан ўзбек гиламчилиги ва каштачилиги ҳақида мақолам бор. Мен Ўзбекистонда гилам тўқиш бўйича альбомнинг муаллифларидан бириман. Мен ўша ерда тақдим этиладиган мазкур сўнгги альбом ва унинг мазмуни ҳақида маълумот бериб тураман.

Айтиш керакки, ўзбек классик гиламлари турлари техник, ранглар ва турли рангбарангликда тўлиқ нашр этилмади. Шу боис ҳам альбом ноёбдир. Ўйлайманки, кўплаб ўқувчилар ўзбек классик гилами арт-бозорларимизда кўришга ўрганиб қолганларимиздан қанчалик фарқ қилишига гувоҳ бўлиб ажабланадилар. Мисол учун, никоҳ маросимларининг ажралмас қисмига айланган нақшли гиламлар мутлақо беназир ва ғайриоддийдир. Альбомга турли хорижий ва республика коллекциялардаги буюмлар киради”, – деди Эльмира Гул.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1