АсосийJamiyat

"Ласетти" русумли автомашина бошқарувини эплай олмаган 16 ёшли йигит учта автомашина билан тўқнаш келди, қурбонлар бор

'"Ласетти" русумли автомашина бошқарувини эплай олмаган 16  ёшли йигит учта автомашина билан тўқнаш келди, қурбонлар бор'ning rasmi

1 июнь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, яна 5 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Хабарга кўра, Ш. У. исмли 16 ёшли фуқаро ҳеч қандай ҳужжатларсиз “Ласетти” русумли автомашинасини Боғишамол-2 маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада қаршисидан келаётган С. М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган. С. М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси эса йўл четида тўхтаб турган, Ю. У. бошқарувидаги яна бир “Нексия” автомашинасига бориб урилган.

Мазкур юз берган бахтсиз ҳодисада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси Ш.У., “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси С.М. ва унинг 2 нафар йўловчилари олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, С.М. бошқарувидаги “Нексия” автомашинасидаги 3 нафар йўловчи, Ю.У. бошқарувидаги йўл четида турган “Нексия” автомашинаси салонидаги 1 нафар йўловчи ҳамда “Ласетти” автомашинасининг 1 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган

    Бошқа янгиликлар