Канаданинг Онтарио провинциясида Polar Bear Express компаниясининг йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Воқеа Мусони шаҳридан 38 км. нарида содир бўлди. Авария пайтида поездда 80 нафар йўловчи бўлган.
Воқеа жойига қутқарувчилар бригадаси етиб келиб, қутқарув операциясини бошлаб юборган.






