АсосийJamiyat

Бюджет ташкилотларда 2018 йил иш йили учун меҳнат таътили қандай тартибда берилади?

'Бюджет ташкилотларда 2018 йил иш йили учун меҳнат таътили қандай тартибда берилади? 'ning rasmi

Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2018 йилдан бошлаб расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланганлиги ва йиллик меҳнат таътили муддати ушбу кунларга камайтирилиши белгиланган эди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда йиллик меҳнат таътили вақтида сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътили учун пуллик компенсация тўловини ҳисоблаб чиқиш тартиби ишлаб чиқилган.

Унга кўра меҳнатга вақтбай, ишбай ва тарифсиз тизимларида меҳнат таътили вақтида ходимнинг сақланиб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш учун қабул қилинган тариф ставкани ташкилотда 6 ва ундан ортиқ ой ишлаган ходимларнинг тариф ставкасидан ортиқ бўлган барча тўловларни, шу жумладан ишбай қўшимча ҳақнинг тегишли қисмига ошириш орқали аниқланади.

Шу билан бирга, Йўриқномада меҳнат таътили берилганда, уни муддатини ҳисоблаш тартиби берилган.

Масалан, 2018 йилда меҳнат таътилининг биринчи куни:

  • 3 январдан 21 мартгача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 1 иш кунига;
  • 21 мартдан 1 сентябргача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 2 иш кунига;
  • 1 сентябрдан 2018 йилнинг охиригача бўлган даврга тўғри келса ходимларнинг меҳнат таътили муддати – 3 иш кунига камаяди.

Мазкур талаблар бюджет ташкилотлари ходимларига нисбатан қўлланилиши мажбурий ҳисобланади, бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган ташкилотларнинг ходимлари учун эса тавсиявий хусусиятга эга.

    Бошқа янгиликлар