АсосийJamiyat

Тошкентда бедарак йўқолган 17 ёшли Ёсинхон қори топилди

'Тошкентда бедарак йўқолган 17 ёшли Ёсинхон қори топилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Ёсинхон қори 2018 йил 27 май куни тонг саҳар Чилонзор 5-мавзеда яшаб турган уйидан чиқиб кетгани ҳолда қайтиб келмагани ҳақида хабар тарқалган эди.

Отаси Абдулбосит қорининг айтишича, ўғли Тошкент транспорт коллежининг биринчи курсида таҳсил олган. Ёсинхон қори 2001 йилда таваллуд топган бўлиб, энди 17 ёшни тўлдиради.

«Абдулбосит қорининг айтишича, у рафиқасини фарзанди Андижонга кетган бўлишини гумон қилиб, ўша ёққа юборган. Бироқ у ердаги танишлари, яқинларининг ҳеч бирининг уйида Ёсинхон қори бўлмаган.

Абдулбосит қори 29 май куни Чилонзор тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган», — дейилган эди Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Бугун, орадан 8 кун ўтгач бола топилгани ҳақида хабар берилди. Маълум бўлишича, қори йигит аслида йўқолмаган. Маълумотларга кўра, Ёсинхон қори эътикофда ўтирган экан. Ибодат билан машғул бўлган йигит буни яқинларига айтиб қўйишни унутган.

    Бошқа янгиликлар