Гватемала табиий офат оқибатларини бартараф этиш миллий хизматининг Твиттердаги саҳифасида қайд этилишича, 16 ярим соат олдин ҳаракатга тушган Фуэго вулқони секин-аста ҳаракатдан тўхтамоқда.
Кул денгиз сатҳидан 4,5 минг метр баландликкача отилаётир. Паст даражадаги портлашлар содир бўлиб турибди.
Аввалроқ, ОАВ томонидан Фуэго вулқони отилиши сабаб 3 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилингани, табиий офатда ҳалок бўлганлар сони 25 тага етиб, жабрланганлар 300 нафарга яқин эканлиги хабар берилган эди.






