Кенияда турар-жой биноси қулаб тушди, дея маълум қилмоқда Корреспондент.net нашри.
Нояраби шаҳрида жойлашган 5 қаватли турар-жой биноси қулаши оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Жабрланганларнинг аниқ сони эса номаълум. Уларнинг аксарияти касалхонга олиб кетилган бўлса, яна айримлари енгил тан жароҳати олди. Ичкарида қолиб кетган одамлар эса вайроналар остидан қутқариб олинди.
Ҳодисага уйнинг эскиргани ва яроқсиз ҳолатга келиб қолгани сабаб бўлгани хабар қилинмоқда.Бу каби ҳолатлар сўнгги вақтларда Кенияда тез-тез кузатилмоқда. Ўтган йили турар-жой биносининг қулаши оқибатида 49 нафар инсон қурбон бўлган эди. Шу сабабли ҳукумат бу каби ҳолатлар юзасидан текширувлар ўтказишни бошлаб юборган. Яшаш учун хавфли биноларнинг аксарияти кам таъминланганлар истиқомат қиладиган ҳудудларда экани таъкидланмоқда.






