АсосийDunyo

Австралияда йўловчининг оёғи вагон ва платформа ўртасида тиқилиб қолди (ВИДЕО)

Вагон ва платформа ўртасида оёғи тиқилиб қолган йўловчини қутқариш учун темир йўл транспорт ходимлари ва бошқа йўловчилар бирлашишди.

Воқеа Перт шаҳрида содир бўлган. Mirror нашрининг ёзишича, йигит сирғаниб кетган ва унинг оёғи вагон ва платформа ўртасида тиқилиб қолган. Машинист дарҳол бу воқеадан хабардор қилинган.

Шундан сўнг, атрофдаги йўловчилар ва темир йўл ходимлари йигитга ёрдам беришга тушишди. Йигитни озод қилиш учун ўнлаб йўловчилар оғир прицепни тебратишди.

    Бошқа янгиликлар