Франция пойтахти Парижда “Dinner in White” фестивали бўлиб ўтди, дея хабар берди IVI.RU нашри.
Унда кечки овқат учун тўпланганлар анъанага кўра оқ либосда бўлишлари лозим.
Парижда ҳар йили ўтказиладиган мазкур тадбир сайёҳлар орасида хам жуда машҳур. Шу туфайли унда қатнашиш учун шаҳарга келадиган туристлар кўпчиликни ташкил қилади. Маросимда оммавий тушликда иштирок этишни хоҳловчиларга ягона талаб қўйилади. Яъни уларнинг барчаси фақатгина оқ либосда бўлишлари керак.
– Бу ер жуда чиройли. Барча нарса – стол-стуллар ҳам оппоқ. Оқлик инсонлар қалбига ҳам таъсир кўрсатаётгандек гўё. Барчанинг кайфияти аъло. Тадбир қатнашчиси эканимдан хурсандман, – дейди фестиваль қатнашчиларидан бири.
Бу йил маросим 30-чи бор ўтказилмоқда. Унинг қатнашчилари сони эса бир ярим мингдан ошиб кетди. Оқ кечлик тадбири ҳар гал Парижнинг турли диққатга сазовор жойларида ўтказилади.






