АсосийJamiyat

Содир этилган қоидабузарлик фожеа билан якунланди

'Содир этилган қоидабузарлик фожеа билан якунланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида иккита автомашина иштирокида ЙТҲ содир этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 4 июнь куни Юнусобод туманида яшовчи М.Ш. ўзининг бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомашинани Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Макro” супермаркети олдида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Жиззах шаҳрида яшаган Н.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада “ВАЗ-2106” русумли автомашина йўловчиси Р.Ш. жароҳат олиб воқеа жойида ва “Матиз” автомашинаси ҳайдовчиси Н.М. касалхонага келтирилганида вафот этганлар.

Шунингдек, “ВАЗ-2106” автомашинаси ҳайдовчиси М.Ш. ва унинг қолган йўловчилари М.Н., Г.Н. ҳамда Ф.М.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

    Бошқа янгиликлар