АсосийDunyo

Гватемаладаги Фуэго вулқони оқибатлари

'Гватемаладаги Фуэго вулқони оқибатлари'ning rasmi

Гватемалада ўз фаолиятини бошлаган Фуэго вулқони натижасида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.

Фуэго вулқони отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 65 кишига етди. Бундан ташқари, яна деярли 300 киши жароҳат олгани хақида хабарлар тарқалган. Бир нечта шаҳарларда хавфнинг «қизил» даражаси эълон қилинган.Ундан отилиб чиқаётган қайноқ лава юзлаб гектар майдонга экилган қахва ва бошқа экинларни нобуд қилмоқда. Мамлакатдаги асосоий аэропортларнинг барчаси сўнги 60 йил ичида илк бора ёпилди.

– Одамларни бошқа хавфсиз жойларга кўчириш муаммо эмас. Бироқ уларни бошпана билан таъминлаш бироз қийин жараён. Шунга қарамай, аҳолини иложи борича тезроқ эвакувация қилиш амалиёти давом этмоқда, – дейди ҳукумат вакилларидан бири.

Маълумотларга кўра, АҚШ Гватемалада вулқон отилиши оқибатида жароҳат олган ва жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда. Ҳозирда вулқондан чиқаётган турли жисмлар сабаб атроф-муҳит жигарранг ҳамда кулранг тусга кириб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар