Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионати олдидан турли кўргазмалар бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилмоқда News.day.az нашри.
Улардан бири Москванинг “Горкий” майдонида ташкил этилган Жаҳон кубоги кўргазмасидир. Унда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари чемпионат кубогини томоша қилишлари мукин. Тилладан ишланган футбол тўпи шаклидаги кубогни қўриқлаш учун барча назорат чоралари кўрилган. Намойиш 7 июнга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 14 июнь куни старт оладиган мусобоқа мамлакатниг 11 та шаҳридаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.






