Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига асосан Ўзбекистон шароитларида марказий тизимлар орқали иссиқ сув билан таъминлашда иссиқ сув ҳарорати сув олиш нуқтасида 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим.
Бунда иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқишларидан ҳар бир 3°С орқага қайтганда иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўлов миқдори 0,1 фоизига камайтирилади.
Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда истеъмол қилинган сув учун тўлов ичимлик сув таъминоти хизматлари учун истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тариф (совуқ сув тарифи) бўйича амалга оширилади.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.