Гватемалада Фуэго вулқони отилиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 99 кишига етди, деб хабар бермоқда Франс Пресс.
Олдинроқ 84 киши деб айтилган эди.
Қутқарувчиларнинг табиий офат ҳудудида жойлашган Сан-Мигель-Лос-Лотес қишлоғида олиб борган қидирув ишлари натижасида лава, ботқоқ ва тошлар остидан яна жасадлар топилган. Айни пайтда бедарак йўқолган сони эса 192дан ортади.
Сан-Мигель қишлоғи қўл рангга бўялди. 4 июн, 2018 йил







Фуэго вулқони отилган жойларга ҳалигача оёқ босиб бўлмайди. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари кўл ва лойдан ишланган ҳайкалчаларга ўхшаб қолган.





Вулқон отилишининг тезлиги 700 км/с ташкил этади, газ ҳарорати — 100—800 °C. Қочиш жуда мураккаб бундай табиий офатдан. (Фото: Luis Echeverria)










