АсосийJamiyat

Мудофаа вазирлиги вакиллари биринчи ўзбек жаҳон чемпиони Руфат Рисқиевникида бўлишди

'Мудофаа вазирлиги вакиллари биринчи ўзбек жаҳон чемпиони Руфат Рисқиевникида бўлишди'ning rasmi

Чемпионат доирасида Мудофаа вазирлиги жанговар тайёргарлик бош бошқармаси, вазирлик спорт клуби спортчи ва мусобақа иштирокчилари биринчи ўзбек жаҳон чемпиони, фахрий боксчи Руфат Рисқиев уйига боришди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати хабар қилди.

Ўзбек деган номни дунёга танитган ва “Ўзбек йўлбарси” дея эътироф этилган жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев билан ҳарбийлар бир дастурхон атрофида самимий суҳбат қуришди. Бундан бир неча ой муқаддам оғир хасталикка учраган фахрий боксчи меҳмонларга тарихий ғалабаларини, ўтган асрнинг мураккаб шароитларда, айниқса, ўзбек спортчиларининг нуфузли мусобақаларда иштирок этиши, ўсишига қўйилган тўсқинликлар даврида бошидан ўтказган воқеаларни сўзлаб берди.


Ташриф якунида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари томонидан Руфат Рисқиевга моддий ёрдам кўрсатилиб, эсдалик совғалари улашилди.

    Бошқа янгиликлар