Бразилиянинг Паранаваи шаҳридаги савдо дўконларидан бирида олти яшар болакай отасини босқинчилардан ҳимоя қилди, дея маълум қилмоқда Rai77.com нашри.
Уч босқинчи савдо дўкони киришади ва сотувчи ҳамда Франсиско Карлос Алвес Сильва исмли мижозга тўппонча ўқталишади. Шу пайт Карлоснинг 6 яшар ўғли келиб отасини босқинчилардан ҳимоя қилганча, уларни тепади.
Ҳайриятки, босқинчилар кассадан пулни олгач, “қуённинг расмини чизишди” ва ҳеч ким тан жароҳати олмади.






