АсосийDunyo

Бодрумда ўзбекистонлик сайёҳнинг дарахтга осилган жасади топилди

'Бодрумда ўзбекистонлик сайёҳнинг дарахтга осилган жасади топилди'ning rasmi

Туркиянинг туристик жойи ҳисобланмиш Бодрум шаҳрида Ўзбекистон фуқароси осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда rusturkey.com нашри хабар берди.

Жасад Гумушлук соҳилида, қирғоқдан 20 метр узоқликдаги дарахтдан топилган. Ушбу ҳолатга гувоҳ сайёҳлар, маҳаллий аҳоли вакиллари, полиция ҳамда шифокорларни ёрдамга чақирган.

Марҳумнинг жасади Муғла вилоятидаги суд тиббий институти ўликхонасига оборилган.

Дастлабки суриштирув натижасида жасаднинг шахсига аниқлик киритилган. Бу фуқаро ўзбекистонлик 32 ёшли Шухратбек Расулов (Shuhratbek Rasulov) эканлиги айтилмоқда.

Воқеанинг қолган тафсилотлари эса ҳозирча номаълум.

    Бошқа янгиликлар