Буюк Британияда дунёдаги энг кичик тунги клуб яратилди, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Кингсбриж шаҳрида кўчадаги эски телефон қутиси дунёдаги энг митти тунги клубга айлантирилади. Ойнаванд телефон қутиси рангли чироқлар билан безатилди. Британиянинг телеком ширкати томонидан яратилган тунги клуб дунё рекордини ўрнатиш билан бирга фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган телефон қутисини яна аҳоли орасида оммалаштиришга ёрдам беради. Одамлар қўнғироқни амалга ошириш билан бирга шўх мусиқага рақс тушишлари ҳам мумкин.
– Ичкарига киришингиз билан кайфиятингиз кўтарилиши аниқ. Телефонда суҳбатлашиш билан бирга маза қилиб рақс тушишингиз мумкин. Бу жуда ажойиб ғоя, – дейди ўткинчилардан бири.
Британияда телефон қутиларига бўлган талаб уяли алоқа воситалари пайдо бўлгандан сўнг кескин тушиб кетган. Мазкур янгиликдан сўнг эса одамлар ундан фойдаланиш учун навбат кутиб туришибди.






