1

Украинада қулаган Boeing йўловчилари яқинларига товон пули тўланади

ДУНЁ 09.08.2014, 14:48
Украинада қулаган Boeing йўловчилари яқинларига товон пули тўланади

Украинанинг Донецк вилоятида қулаган Malaysia Airlines авиакомпанияси лайнери йўловчиларининг яқинлари 50 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули олишади.  Бу ҳақда Dutch News хабар беради.

Хабарда ёзилишича,  8 августга келиб, экспертлар ҳалокат қурбонларидан 23 нафарининг шахсини аниқлашган. 

Украина ҳудудида қулаган Малайзия лайнери уриб туширилган бўлиши мумкин, деб ҳисобланмоқда.

Амстердам-Куала-Лумпур рейси бўйича учган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти 17 июль куни Украинанинг Донецк  вилоятида қулади.  Лайнер бортида бўлган барча 298 киши ҳалок бўлган. Ҳозирча айбдор аниқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз,  июнь ойидан Malaysia Airlines авиакомпанияси март ойида йўқолган Boeing 777 йўловчилари яқинларига ҳам 50 минг АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлашни бошлаган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1