Маккага мусулмон бўлмаган одамларнинг кириши Саудия Арабистони қонунчилигига кўра таъқиқланади.
1. Маккага мусулмон бўлмаган одамларнинг кириши Саудия Арабистони қонунчилигига кўра таъқиқланади
Ўрта асрларда ушбу қонунга амал қилмаганлар учун ўлим жазоси қўлланилган. Бироқ тарихда баъзи бир истиснолар бўлган. Маккага келган илк мусулмон бўлмаган инсон бу болониялик итальян сайёҳи Людовик де Вертема бўлган. У бу ерга 1503 йилда қадам ранжида қилган. Яна бир мусулмон бўлмаган машҳур инсонлардан бири сэр Ричард Фрэнсис Бёртон бўлган, у XIX асрда Афғонистондан сохта ном билан Маккага ҳаж қилган.
2. 1979 йилдаги Ал-Ҳарам масжидининг истило қилиниши
1979 йилнинг 20 ноябрида Ал-Ҳарам масжиди 500 нафар жангари томонидан истило қилинган. Бу пайтда масжидда 6000 нафар киши бўлган. Жангарилар йўлбошчиси Ал-Утайба нефть АҚШга сотилмаслигини, давлат ғазнаси сарф этилмай, Саудитлар салтанати ағдарилишини талаб этган. Масжидни озод этишга бўлган биринчи уриниш самара бермаган. 1979 йилнинг 22 ноябрда иккинчи уриниш амалга оширилган. Бироқ масжид дарвозалари забт этилмаган. Учинчи мартта бу ишга 3000 нафар жангчи, 12 бронетранспортёрлар ва бешта вертолёт сафарбар этилади. Бироқ террорчилар ракеталар ёрдамида 3та машинани портлатиб, вертолётни уриб туширишади. Шунда қирол Францияга ёрдам сўраб мурожаат этади. Бу бошқа диндагилар учун ягона истисно бўлган. 4 декабрда француз махсус хизмати отряди масжидга ҳужум қилиб, 200 нафар жангари ҳалок бўлади. 250таси ҳибсга олинади. Терговдан сўнг Жухейман ва унинг ўнлаб ҳамтовоқларининг боши Саудия Арабистони бош шаҳарлари майдонларида омма олдида танидан жудо этилган. Бу қиролликда уюштирилган энг оммавий қатл бўлган!
3. Ал-Ҳарам масжидининг 9та минораси мавжуд
Дунёдаги ҳеч бир масжид бунча минорага эга эмас. Масжид ҳовлисининг узунлиги 165 метр, кенглиги 111 метрни ташкил этади. Унинг умумий майдони 309 минг квадрат метрга эгадир. У 4та дарвоза ва 44та кириш жойига эга.
4. Дунёдаги барча мусулмонлар учун Маккаи Мадина ва унинг атрофи муқаддас саналади
Кунига беш мартта дунёдаги 1,5 миллиард мусулмонлар номозда Макка томонга юзланишади. Шаҳарнинг иккинчи номи Макка Ал-Мукаррамадир, у “Муқаддас Макка” деган маънони англатади. Бу ерда ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар, дарахтларни кесиш, тирик ҳайвонларни ўлдириш (қурбонликка келтириладиган ҳамда ейиш учун сўйиладиган жониворлардан ташқари) таъқиқланади. Макка шаҳрининг расмий бошлиғи Саудия Арабистони қироли саналади. Маҳаллий ўз-ўзини идора қилиш органига 14 нафар маҳаллий фуқаро сайланади, улар шаҳарни бевосита идора этишади. Вилоят губернатори 2007 йилнинг 16 майидан бери шаҳзода Холид Ал-Файсалдир. Ҳар йили Саудия Арабистонига 5 миллион одам ҳаж сафарига келади. Макка атрофидаги кўчмас мулк баҳоси доимий равишда ўсиб боради. Макка тошли қуминиинг бир квадрат метри баъзи жойларда 150 минг долларга баҳоланган. Бундан бир неча йил олдин Макка марказидаги уйлардан бири 11,5 млн. долларга сотилган. Унинг ягона устунлиги Макка масжиди ёнидаги кўп қаватли бинода бўлганлигидир. 18-қаватдаги уй деразасидан масжид ҳовлисига кириб, номоз маросимларини ўтказаётганларни бемалол кўриш мумкин. Макка – қиролликнинг энг йирик ишбилармонлар маркази саналади. Бу ерда саудитларга тегишли барча компания ва корхоналарнинг 30 фоизи рўйхатдан ўтган. Бу борада ҳатто энг ривожланган, нефтъ вилояти саналмиш Эр-Рияд ҳам ортда қолади.
5. Саудия Арабистонидаги энг катта иморат
Абраж ал-Баит минораси осмонўпар бинолардан иборатдир. У ҳажм жиҳатидан дунёдаги энг катта (энг баланд эмас), Саудия Арабистонидаги энг баланд ва мусулмон дунёсида Бурж-Халифадан кейин иккинчи ўринни эгаллайдиган минора саналади. У жойлашган жойига кўра кўримлидир. У Исломнинг энг бош зиёратгоҳи бўлмиш Каъба жойлашган Ал-Ҳарам масжиди рўпарасида жойлашган. Меҳмонхона саналмиш ушбу иморатлар ҳар йили бу ерга ташриф буюрган 100 мингдан зиёд хожиларни қабул қилади. Абраж Ал-Баити миноралари 4 қаватли савдо расталари ҳамда 800та машинага мўлжалланган автомобил турар жойига эгадир. Биноларида эса шаҳар фуқароларининг уйлари жойлашган. Иморат, шунингдек, иккита вертолет майдончаси, бизнес-сайёҳларга хизмат қилувчи конференц-марказга эга.
6. Дунёдаги энг баланд соат
Қироллик минораси юқорисида диаметри 80 метрлик соат бор. У Биг-Бен соатларидан ҳам каттароқдир. Ундаги соат милларини кечаси 17 километр, кундузи 12 километр узоқликдан 10 млн. одам кўра олади. Уларда юқори аниқликдаги механизм қўлланилади. Азон пайтида хронометрни 21минг оқ ва яшил лампочкалар (Саудия Арабиятони байроғининг ранги) ёритиб туради. Бу пайтда уни минорадан 30 километр узоқликдан кўрса бўлади. Соат мили 17 метр, дақиқани кўрсатувчи мил 22 метрни ташкил этади. Бу соат Германияда ишлаб чиқарилган. Соат шамол, чанг ва ёмғирдан ҳимояланган. У қуёш батарейкаларидан қувват олиб, электтармоқ ёрдамида ёритилиб турилади.
7. Манса Муса- Африкадаги Мали салтанати ҳукмдори 1324 йилда Маккага ҳаж сафарига йўл олади
Ўшанда давлат айни ривожланиш палласида эди. Шу боис ҳам 60 минг нафар хизматкор, шунингдек, туя ва бошқа жониворлар подаси у билан бирга борган. Улар биргаликда бир неча тонна олтин юклаб, йўл-йўлакай у камбағалларга тарқатиб кетилган. Шунингдек, ҳар жума куни бу карвон тўхтаган жойда Мусанинг буйруғига кўра масжид қурилган. Бироқ бундай қўли очиқлик яқин ўн йилга Шимолий Африка ва Яқин Шарқ иқтисодиётини танг аҳволга солиб қўйган. Чунки олтиннинг кўп миқдордаги келиши унинг қимматини тушириб, маҳсулотларга бўлган нарх-наво кўтарилган экан.
ЎзАдан олинди