1

Гонгконгда дунё миқёсида яшаш майдони энг қиммат деб топилган уй савдога қўйилди

ДУНЁ 09.08.2014, 15:35
Гонгконгда дунё миқёсида яшаш майдони энг қиммат деб топилган уй савдога қўйилди

Гонконгдаги дунё миқёсида яшаш майдони энг қиммат деб топилган уй 105,7 миллион АҚШ доллар нархи билан савдога қўйилди. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар бермоқда.

Майдони 433 квадрат метрга тенг бўлган катта уй Victoria’s Peak туманида жойлашган.  Ушбу майдоннинг бир квадрат метр баҳоси 244 минг АҚШ долларига тенгдир.

Уйда тўртта ётоқхона, бассейн, боғ,  уй томида айвон ва иккита автомобиль учун турар жой мавжуд.

Хабарда ёзилишича, дастлабки  беш ой ичида уйни харид қилганга 3 фоизли чегирма берилади. Уй неча пулга сотилиши номаълум бўлишига қарамай,  бу Гонконгдаги энг қиммат келишув бўлиши аниқ, дея қайд қилади нашр.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1