1

Ражаб Таййиб Эрдўғон Туркияда ўтган президент сайловида ғолиб чиқди

ДУНЁ 11.08.2014, 09:37
Ражаб Таййиб Эрдўғон Туркияда ўтган президент сайловида ғолиб чиқди

Адолат ва тараққиёт партиясидан (АК-Парти) номзоди илгари сурилган Туркия бош вазири Ражаб Таййиб Эрдўғон Республикада ўтказилган президентлик сайловларида 51,7 овоз тўплаб, ғалаба қозонди. 

Бу ҳақда якшанба кечаси Туркия Марказий сайлов комиссияси раҳбари Сади Гювен маълум қилди.

"Сайлов бюллетенлари ҳисоб китобларига кўра, номзод Ражаб Таййиб Эрдўғон энг кўп овоз тўплади. Шундан келиб чиқиб, МСК сайловнинг иккинчи турига тайёргарликни тўхтатишга қарор қилди",-деди Гювен. 

Туркия марказий сайлов комиссияси раҳбари президент сайлови давомида жиддий қонунбузарликлар кузатилмаганини маълум қилди. 

Сайловнинг расмий  натижалари 11 август куни эълон қилинади. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда. 

Эрдўғоннинг асосий рақиби, бир қатор мухолифат партияларидан номзод сифатида кўрсатилган Ислом конференцияси ташкилоти собиқ етакчиси Акмаллиддин Эҳсонўғли 38,9 фоиз овоз тўплади.

Учинчи номзод - Халқ демократик партияси вакили Салоҳиддин Демирташни эса сайловчиларнинг  9 фоизи қуллаб-қувватлади. 

Эҳсонўгли мағлубиятини тан олди ва Эрдўғонни ғалаба билан табриклади. "Мен бош вазирни бу ғалаба билан табриклайман ва унга муваффақиятлар тилайман",-деди Эҳсонўғли. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1