АсосийJamiyat

Бойсун туманида меҳмон уйлар ташкил этилди

'Бойсун туманида меҳмон уйлар ташкил этилди'ning rasmi

Қишлоқларнинг жозибадорлигини ошириш зиёрат туризми йўналиши сифатида меҳмон уйларини барпо этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга ёрдам беради. Сурхондарё вилояти Бойсун туманида меҳмон уйларини ташкил этган ва ташкил этишни режалаштирганлар учун олти кунлик ўқув семинарлари ўтказилди. Кейинги семинарлар Тошкент вилоятида бўлиб ўтади.

Семинарлар Европа Иттифоқининг “Марказий Осиёда барқарор иқтисодий ривожланиш учун бизнес уюшмалари орқали қишлоқ ва экотуризмни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон хусусий туристик ташкилотлари уюшмаси томонидан ўтказилмоқда. Олти кунлик машғулотлар хусусий меҳмон уйлари эгаларининг ишга бўлган муносабатини ўзгартиради: энди улар ўз тушунчаларига эмас, балки энг илғор тажрибага таянишади.

Олти кун мобайнида семинар қатнашчиларига меҳмон уйларини қандай ташкил этиш: бизнес-режани ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш, меҳмонларни қабул қилишга тайёргарликни якунлашлар сўзлаб берилди.

Учрашувларда энг кенг қамровли масалалар кўриб чиқилмоқда. Меҳмонхонани қандай қуриш ва жиҳозлаш. Меҳмонхона ҳодимлари нималарни билишлари керак? Меҳмонларни қабул қилиш учун уй қандай тайёрланади?

Меҳмонларни қандай овқатлантириш керак? Дастурда ушбу масалалар алоҳида диққатга сазовордир. Нафақат таом тайёрлашга, қолаверса, дастурхонни тўғри тузашга ҳам катта эътибор берилади.

Меҳмонхона уйи – нафақат қўналга ва ширин таомлар пишириладиган маскан. Бу ерда туристларнинг бўш вақтини мароқли ўтказиш борасида ҳам қайғуришади. Иштирокчилар бўш вақтни қандай ўтказишни ташкиллаштириш бўйича тўлиқ маълумот олдилар.

Семинар якунида ҳар бир иштирокчи ўз бизнес-режасини ишлаб чиқди. Ҳар бир қатнашчида уни тренер билан муҳокама қилиш имкони бўлди.

Натижада Бойсун туманидаги ҳар бир меҳмон уйи ривожланиш учун индивидуал йўл харитасига эга бўлди ва уларнинг ҳар бири алоҳида ўзига хос хислат бўлади.

    Бошқа янгиликлар