Норвегиянинг Ғарбий Шпицбергенида оч қолган оқ айиқ озиқ-овқат омборига ўғирликка тушди, дея ёзмоқда Лайф нашри.
Айиқ бир неча шароб шишасини синдирган, шоколадни бўкиб қолгунча еган ва “қуённинг расмини чизмоқчи” бўлган-у, аммо деразага тиқилиб қолган.
Маҳаллий радио ходимаси деразага тиқилган айиқни кўриб қолгач, қутқарувчиларга сим қоқади. Бироқ вертолёт овозидан қўрқиб кетган оқ айиқ деразадан бир амаллаб чиқиб, жуфтакни ростлаган.






