10 август куни Эрон пойтахтида Ан-140 йўловчи самолёти учиш вақтида ҳалокатга учради.
ИРНА агентлининг хабар қилишича, авиаҳалокатда 9 киши омон қолган. Улар воқеа жойига яқин бўлган шифохонага етказилган.
ОАВ хабарларига кўра, самолёт бортида 8 нафар экипаж аъзолари ва 40 нафар йўловчи бўлган, шу қаторда етти нафар бола ҳам.
ИТАР-ТАСС агентлигининг ёзишича, ҳалокатга самолёт двигателининг ишдан чиқиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳозирча самолёт бортида қайси мамлакат фуқаролари бўлганликлари тўғрисида аниқ маълумот йўқ.





