1

Бағдодда сайлов натижалари солинган қутилар сақланган омбор ёниб кетди

ДУНЁ 11.06.2018, 17:18
Бағдодда сайлов натижалари солинган қутилар сақланган омбор ёниб кетди

Ироқнинг Боғдод шахрида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Мазкур омборхонада, мамлакатдабўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари солинган қутилар сақланаётган эди. Сайлов натижалари қайд этилган бюллетенлар бирма-бир санаб чиқиш учун омборхонага олиб келинган эди.

Омбор 4 қисмга бўлинган бўлиб, ёнғин уларнинг биринчи қисмида рўй берди. Бино ичидаги барча ускуналар ва деярли барча қутилар бутунлай ёниб кетган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар олов қолган жойларга ўтмаслиги учун ҳаракат қилишди.

Ёнғин туфайли қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ. Унинг келиб чиқиш сабаблари ҳам ҳозирча маълум эмас. Ички ишлар вазирлиги берган хабарларга қараганда, барча натижалар қўлда санаб чиқилиши учун омборхонага тўпланган эди. Ёнғин қасддан уюштирилган, деган тахминлар ҳам мавжуд.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1