Ер аҳолиси “супер Ой” ҳодисасига гувоҳ бўлди (ФОТО)

ДУНЁ 11.08.2014, 12:24
Ер аҳолиси “супер Ой” ҳодисасига гувоҳ бўлди (ФОТО)

10 август кечаси  “супер Ой” ҳодисаси кузатилиши ҳақида хабар бергандик. Кутилганидек, ушбу астрономик ҳодиса рўй берди.  "Супер Ой" ҳодисаси туширилган суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлмоқда.

НАСА маълумотларига кўра, ўтган кечада Ернинг сунъий йўлдоши 14 фоизга каттароқ ва 30 фоизга ёрқинроқ бўлди.  Ушбу ҳодиса одатда йилда бир марта бўлади. Аммо, жорий йили “супер Ой" ҳодисаси 5 маротаба, кейинги йил эса 6 маротаба кузатилиши кутилмоқда. Жорий йилдаги сўнгги “супер Ой” ҳодисаси 9 сентябр бўлади. Маълумотларга кўра, ушбу ҳодиса шарқий ярим шарнинг шимолий қисмида сезиларли даражада кузатилган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1